Туркиянинг Малатя провинциясида 4,1 магнитудали зилзила содир бўлди

None
АNKARА. АNADOLY - Кazinform - Сешанба куни Туркиянинг Малатя провинциясида 4,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Kazinform Аnadolyга таяниб хабар беради.

Туркия ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бошқармаси (АFAD) сайтида маълум қилинишича, ерости силкинишлари маҳаллий вақт билан соат 05.18 да қайд этилган.

Зилзила эпицентри Йешилюрт ҳудудида жойлашган. Манба 7 км чуқурликда.

Кеча маълум қилинганидек, Туркиянинг Малатя провинциясида 5,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Эпицентри Йешилюрт туманида содир бўлган зилзила натижасида 1 киши ҳалок бўлди, 69 киши тан жароҳати олди.


Сўнгги хабарлар