Туркиянинг Қаҳраманмараш провинциясида зилзила содир бўлди

None
АNKARА. АNADOLY – Кazinform – Туркиянинг Қаҳраманмараш провинциясида маҳаллий вақт билан соат 7:39 да зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Kazinform Аnadolyга таяниб хабар беради.

Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси (АFAD) маълумотларига кўра, 4,5 магнитудали зилзила эпицентри Қаҳраманмараш провинциясининг Экинозуде шаҳрида жойлашган. Зилзила эпицентри 7 километр чуқурликда жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, Қаҳрамонмарашда 5,3 магнитудали зилзила юз берди. Кеча эрталаб Туркия жануби-шарқидаги Қаҳраманмараш провинциясида ҳам 4,3 магнитудали зилзила қайд этилди.

Хабар берганимиздек, 6 феврал куни эпицентри Қаҳрамонмарашда бўлиб, магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлган. Зилзила ортидан юзлаб ер ости силкинишлари мамлакатнинг 10 провинциясида, шунингдек, қўшни давлатлар, жумладан Сурияда ҳам сезилган.

Зилзилаларнинг моддий зарари икки триллион турк лирасини (105 миллиард доллардан ортиқ) ташкил этади. Охирги маълумотларга кўра эпицентри Қаҳраманмарашда бўлган зилзилаларда қурбон бўлганлар сони - 50 096. 107 204 киши жабрланган.

Фото: aa.com.tr


Сўнгги хабарлар