Туркиянинг Қаҳраманмараш провинциясида зилзила содир бўлди

Автор:  
Бекабат Узаков
23 Март, 13:39

Туркиянинг Қаҳраманмараш провинциясида зилзила содир бўлди

АNKARА. АNADOLY – Кazinform – Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш провинциясида 4,3 балли зилзила қайд этилди, дея хабар беради Кazinform Аnadoly агентлигига таяниб.

Туркия ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бошқармаси маълумотларига кўра, зилзила маҳаллий вақт билан соат 08:45 да қайд этилган.

Зилзила эпицентри Оникишубат туманида жойлашган. Ўчоғи - 6,94 километр чуқурликда. Қурбонлар ва вайрон бўлган бинолар ҳақида маълумотлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 6 феврал куни Туркиянинг Қаҳраманмараш провинциясида магнитудаси 7 дан ошадиган иккита зилзила содир бўлган эди. Ер силкинишлари мамлакатнинг 10 провинциясида, шунингдек, қўшни давлатлар, жумладан Сурияда ҳам сезилган.

Феврал ойида табиий офатдан Туркияга етказилган зарар 105 миллиард доллардан ошди.

Охирги расмий маълумотларга кўра, табиий офат 50 096 кишининг ҳаётига зомин бўлган. 107 204 киши жароҳатланган.

Марказий Осиёда сейсмик фаоллик кузатилмоқда.

Маълум қилинишича, зилзила эпитсентри Алмати шаҳридан 740 километр жануби-ғарбда, Тожикистон ҳудудида жойлашган. Шунингдек, Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида кучли зилзилалар яна содир бўлди.

Фото: aa.com.tr