Туркиянинг Қаҳраманмараш провинциясида яна зилзила содир бўлди

Фото:
АNKARА. Аnadoly – Кazinform – Туркиянинг Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар оқибатларига қарши кураш бошқармаси (АFAD) маълумотларига кўра, мамлакат жануби-шарқида жойлашган Қаҳраманмараш провинциясида 4,0 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Kazinform Аnadolyга таяниб хабар беради.

Зилзила маҳаллий вақт билан 17:57 да (Астана вақти билан 20:57) қайд этилган. Ўчоғи Гёксун туманида жойлашган.

Зилзила эпицентри 11,56 км чуқурликда жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 феврал куни Туркияда икки марта вайронкор зилзила ушбу Қаҳрамонмараш провинциясида содир бўлган эди. Магнитудаси 7 баллдан ошади. Ер силкинишлари мамлакатнинг 10 провинциясида, шунингдек, қўшни давлатлар, жумладан Сурияда ҳам сезилган. Табиий офатдан Туркияга етказилган зарар 105 миллиард доллардан ошди.

Туркияда ҳамон вақти-вақти билан зилзилалар содир бўлмоқда. Масалан, 6 февралдан 31 мартгача 22,5 минг тебраниш қайд этилган.

Охирги расмий маълумотларга кўра, зилзила оқибатида 50 096 киши ҳалок бўлган. 107 204 киши жароҳатланган.


Сўнгги хабарлар