Туркиянинг Қаҳраманмараш провинциясида 4,7 магнитудали зилзила содир бўлди

None
АNKARА. Кazinform - Қаҳрамонмараш провинциясининг Гўксун туманида соат 03:39 да 4,7 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Kazinform Anadoly агентлигига таяниб хабар беради.

AFAD маълумотларига кўра, 4,7 магнитудали зилзила қайд этилган, эпицентри Қаҳраманмараш провинциясининг Гўксун туманида бўлган.

Зилзила 7,34 километр чуқурликда содир бўлгани аниқланди.

Кеча хабар қилинганидек, Қаҳрамонмарашда 5,3 магнитудали зилзила юз берди. Кеча эрталаб Туркия жануби-шарқидаги Қаҳраманмараш провинциясида ҳам 4,3 магнитудали зилзила қайд этилди.

Хабар берганимиздек, 6 феврал куни эпицентри Қаҳрамонмарашда бўлиб, магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлган. Зилзила ортидан юзлаб ер ости силкинишлари мамлакатнинг 10 провинциясида, шунингдек, қўшни давлатлар, жумладан Сурияда ҳам сезилган.

Зилзилаларнинг моддий зарари икки триллион турк лирасини (105 миллиард доллардан ортиқ) ташкил этади. Охирги маълумотларга кўра эпицентри Қаҳраманмарашда бўлган зилзилаларда қурбон бўлганлар сони - 50 096. 107 204 киши жабрланган.

Фото: ekonomigundemi.com.tr


Сўнгги хабарлар