Туркиянинг Қаҳраманмараш провинциясида 4,6 магнитудали зилзила қайд этилди
18 Март, 14:17

ANKARA. Kazinform – Туркия жануби-шарқидаги Қаҳраманмараш провинциясида 4,6 магнитудали зилзила рўй берди, дея хабар беради Kazinform Анадолу агентлигига таяниб.
Бу ҳақда 18 март, шанба куни Туркия ҳукумати қошидаги Табиий офатларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш агентлиги (AFAD) сайтида маълум қилинди.
Ер силкинишлари маҳаллий вақт билан 8:14 да қайд этилган.
Зилзила эпицентри Гўксун туманида, 7 километр чуқурликда жойлашган.
Теги:
Мавзуга оид
Оммабоп