Туркиянинг Анталия шаҳрида ўрмон ёнғинлари ўчирилмоқда

12 Сентябрь, 08:11
Туркиянинг Анталия шаҳрида ўрмон ёнғинлари ўчирилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Анталиянинг Кумлужа туманидаги аҳоли пунктлари яқинидаги ўрмон зонасида содир бўлган ёнғин авиация ва қуруқликдаги кучлар ёрдамида ўчирилмоқда, дея хабар беради Kazinform «Dünya» газетасига таяниб.

Таъкидланишича, ёнғин Тошличай кварталида Ортакей туманидаги ўрмонда содир бўлган.

Ёнғин сабаблари ҳозирча аниқланмаган.

Хабар қилинишича, вилоят ўрмон хўжалиги бошқармасининг гуруҳлари жўнатилган.

«Ёнғинни ҳаводан ва ердан назоратга олган бригадалар ўчириш ишларини давом эттирмоқда. Учта вертолёт, иккита самолёт ва тўққизта техника иштирок этмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида ярим гектар ер зарар кўрган»,- дейилади нашрда Анталия минтақавий ўрмон хўжалиги департаменти директори Ведат Дикичга таяниб.

Сурат Dünya веб-сайтидан.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар