Туркиянинг Адияман шаҳрида зилзила юз берди

АNKARA. АNADOLY – Кazinform – Туркиянинг Адияман шаҳрида 4,4 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда 4-март, шанба куни Туркия ҳукуматининг Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бошқармаси (AFAD) маълум қилди, дея хабар бермоқда Кazinform Анадолу агентлигига таяниб.
Зилзила маҳаллий вақт билан 8:27 да қайд этилган.
Зилзила эпимаркази Челикхан туманида жойлашган.
Чуқурлиги 7 километр.
Эслатиб ўтамиз, 6-февраль куни Туркияда 7,7 магнитудали вайронкор зилзила содир бўлган эди. Зилзила эпитцентри Қаҳраманмараш провинциясининг Пазарджик туманида бўлиб, 7 километр чуқурликда бўлган. Зилзила туфайли Ҳатай, Газиантеп, Килис, Османие, Малатья, Адияман, Шанлиурфа, Диярбекир, Адана ва Каҳраманмараш провинцияларида кўплаб бинолар вайрон бўлди.
Фото: earninginmotion.com