Туркиялик фаол илк бор нуфузли «яшил Нобель» мукофотини қўлга киритди

None
IZMIR. АNADOLY – Кazinform – Туркиялик фаол илк бор нуфузли «яшил Нобель» мукофоти билан тақдирланди. The Goldman Environmental Prize мукофоти ҳар йили атроф-муҳит фаолларига берилади. Бу ҳақда Kazinform Аnadolyга таяниб хабар беради.

Туркия денгизни ҳимоя қилиш соҳасида Европа етакчиси бўлиш учун барча зарур ресурслар ва имкониятларга эга. Бу ҳақда Туркиянинг Ўрта ер денгизи минтақасини ҳимоя қилиш уюшмаси бошқаруви раҳбари, ҳар йили атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қўшган ҳиссаси учун бериладиган The Goldman Environmental Prize мукофоти билан тақдирланган илк туркиялик эколог Зафер Қизилкая Аnadolyга маълум қилди.

Атроф-муҳит бўйича The Goldman Environmental Prize - кўпинча «яшил Нобель» деб аталадиган энг нуфузли экологик мукофотлардан бири, 1989 йилда америкалик хайриячилар ва фаоллар Ричард ва Рода Голдманлар томонидан таъсис этилган. У дунёнинг олти минтақасида: Африка, Осиё, Европа, Ороллар ва орол мамлакатлари, Шимолий Америка, Жанубий ва Марказий Американинг биттадан вакили учун берилади.

«Туркиянинг денгизни ҳимоя қилиш соҳасида етакчи бўлиш имкониятидан фойдаланмаслик учун ҳеч қандай сабаб йўқ», - деди Қизилкая.

Фото: aa.com.tr


Сўнгги хабарлар