Туркияга 36 давлат 4 мингдан ортиқ қутқарувчи юборди

None
ASTANА. Кazinform – Туркия Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Уфук Экижи маълумотларига кўра, 36 давлат Туркиядаги зилзиладан жабр кўрган ҳудудларга 4000 дан ортиқ қутқарувчиларни жўнатди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Бугунги кунда зилзила оқибатларини бартараф этиш учун 100 мингга яқин киши сафарбар қилинган. Унинг таркибига фавқулодда вазиятлар, полиция ва мудофаа, давлат ташкилотлари вакиллари, шунингдек, кўнгиллилар киради.

У билан бирга хориждан ҳам ёрдам келаяпти. Дунёнинг 34 давлати қидирув-қутқарув ишларига ёрдам бериш учун 4000 дан ортиқ қутқарувчини жўнатди», — деди Уфук Экижи Астанадаги элчихонада ўтказилган брифингда.

Бугун Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия Республикасининг Қозоғистондаги элчихонасига ташриф буюриб, қардош мамлакат жануби-шарқида содир бўлган ҳалокатли зилзила оқибатида минглаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Anadoly агентлиги маълумотларига кўра, Туркияда содир бўлган икки даҳшатли зилзила қурбонлари сони 7 минг нафардан ошган.

Фото: аа.cоm.tr

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар