Туркиядан Ўзбекистонга «Синовак» вакцинаси олиб келинди

None
None
TASHKENT. Kazinform – Туркия ҳукумати томонидан Ўзбекистонга беғараз ёрдам сифатида COVID-19га қарши Хитойда ишлаб чиқарилган «Синовак» вакцинаси олиб келинди, деб хабар беради Kazinform ЎР ССВ матбуот хизматига асосланиб.

Бугун Истанбул – Тошкент рейси билан Ўзбекистонга келтирган «Синовак» вакцинасининг 200 минг дозаси шунингдек, 20 минг қути «Фавипиравир» дори препарати қабул қилиб олинди.

Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида грант ёрдамига оид имзоланган битим асосида олиб келинган «Синовак» вакцинаси Ўзбекистонга келтирилган олтинчи вакцинадир.

Шундай қилиб, Ўзбекистонга эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 28 673 528 дозани ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга 6 чи турдаги вакцина келтирилмоқда ҳақида хабар берилган эди.


Сўнгги хабарлар