Туркиядаги зилзиладан жабрланганлар сони 34 мингдан ошди ва яна бир зилзила юз берди

None
ASTANA. Kazinform – Туркиядаги икки даҳшатли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 5834 кишига етди, 34810 киши жароҳат олди, дея хабар бермоқда Kazinform Анадолу агентлигига таяниб.

Туркия ҳукумати қошидаги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва жавоб бериш агентлиги (AFAD) табиий офат ҳудудидан сўнгги маълумотларни эълон қилди.

Бундан ташқари, бугун маҳаллий вақт билан 03:22 да Туркияда яна 4 магнитудали зилзила содир бўлди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Туркияда яна 5,3 магнитудали зилзила қайд этилган эди.

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари зилзила оқибатларини бартараф этиш учун Алматидан Туркияга боришди.

Унинг таркибида Қозоғистон республика авария-қутқарув отрядининг қутқарувчилари, тиббиёт ходимлари ва қутқарувчи итлар бор.

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев тегишли топшириқ берди.

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған мамлакат жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзилага боғлиқ 12 февральгача етти кунлик миллий мотам эълон қилди.

Фото: www.aa.com.tr


Сўнгги хабарлар