Туркиядаги зилзила: сифатсиз қурилишда гумонланган 325 киши ҳибсга олинди

None
ASTANA. Kazinform – Қаҳраманмарашдаги зилзилада вайрон бўлган бинолар билан боғлиқ терговлар доирасида қўлга олинганлар сони 325 кишига етди. Жами 1552 нафар гумонланувчига нисбатан чора кўрилган.

Бу ҳақда Туркия адлия вазири Бекир Бўздағ маълум қилди, дея хабар беради TRT Haber.

«Далилий ашёлар тўпланганидан сўнг вайроналар тозаланди, тергов ҳаракатлари фаол олиб борилмоқда. Зилзила пайтида вайрон бўлган биноларни текшириш доирасида 1552 нафар гумондорга нисбатан чора кўрилди. Улардан 325 нафар гумондор қўлга олинди. 566 нафар гумонланувчига нисбатан суд назорати қарори чиқарилган, 355 нафар гумонланувчи қўлга олинган», деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, тўрт гумонланувчи хорижга қочиб кетган ва Адлия вазирлиги уларни экстрадиция қилишни сўраган.

Вазир Бўздағнинг таъкидлашича, вайрон бўлган барча биноларнинг бўлаклари далил йиғилганидан сўнг олиб ташланган. Шу боис, вайрон бўлган биноларни қуришнинг ҳар бир босқичида хато ва бепарволикка йўл қўйган айбдорларни жазолаш учун барча зарур чоралар кўрилади.

Фото: REUTERS/Thaier Al-Sudani

Сўнгги хабарлар