Туркиядаги зилзила оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

None
TASHKENT. Kazinform – Туркиядаги зилзила оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, яна тўрт нафар ўзбекистонлик бедарак йўқолди, деб хабар бермоқда Kazinform Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

«Туркиянинг Малатия провинциясида содир бўлган зилзила оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Шунингдек, 4 нафар ўзбекистонлик бедарак йўқолганлар рўйхатида. Уларнинг қаердалигини аниқлаш бўйича қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Ўзбекистон Туркияга 60 нафар қутқарувчи жўнатган. Улар 10 мингдан ортиқ ўзбек истиқомат қилувчи Хатай туманининг Овакент қишлоғида қидирув-қутқарув ишларини олиб бормоқда.

Охирги маълумотларга кўра, Туркияда содир бўлган икки вайронкор зилзила қурбонлари сони 5834 кишига етган, 34810 киши жароҳат олган.

Фото: Anadolu


Сўнгги хабарлар