Туркиядаги зилзила оқибатида 7000 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

None
ASTANА. Кazinform – Туркиядаги даҳшатли зилзила қурбонлари сони 7108 нафарга етди, 40 910 киши жароҳат олди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Туркия ҳукумати қошидаги Табиий офатларга қарши кураш агентлиги (АFAD) янги маълумотларни эълон қилди.

Зилзилалар Туркиянинг Қаҳраманмараш, Газиантеп, Шанлиурфа, Диёрбакир, Адана, Адияман, Усмония, Ҳатай, Килис, Малатья ва Элазиг провинцияларида қурбонлар ва вайронагарчиликларга олиб келди.

Жумладан, 5775 та турар-жой вайрон бўлган, табиий офат ҳудуди аҳолиси учун 50818 та чодир ўрнатилган.

Қидирув-қутқарув ишларига 79 110 киши жалб қилинган. Юкларни етказиб бериш ва қутқарувчилар, шунингдек, жабрланганларни ташиш учун 104 та авиация техникаси сафарбар этилган.

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған даҳшатли зилзиладан жабр кўрган ҳудудларга ташриф буюрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг жануби-шарқидаги Қаҳраманмараш вилоятида 5,1 магнитудали зилзила содир бўлган эди. Унинг эпицентри Гексун туманида 9 км чуқурликда жойлашган.

Бугун қозоғистонлик қутқарувчиларнинг иккинчи эшелонлари Туркиядаги даҳшатли зилзила содир бўлган жойга йўл олди. Иккинчи эшелон 60 нафар шахсий таркибдан иборат бўлиб, улар орасида фавқулодда вазиятлар қутқарувчилари, Табиий офатлар тиббиёти маркази шифокорлари ва хизмат итлари бор.

Айни вақтда Туркияда яшовчи қозоғистонликлар жабрланганлар учун 34 миллион тенге йиғишган.

Фото: аа.cоm.tr


Сўнгги хабарлар