Туркиядаги зилзила: 76 киши ҳалок бўлди, 440 киши жароҳат олди

None
АNKARA. АNADOLY – Кazinform – Туркияда содир бўлган ҳалокатли зилзила оқибатида 76 киши ҳалок бўлди, 440 киши жароҳатланди, 140 та бино вайрон бўлди, дея хабар бермоқда Кazinform Анадолу агентлигига таяниб.

Аввал хабар қилинганидек, Туркия жануби-шарқидаги Газиантеп провинциясида 6,4-6,6, кейин эса 7,4 магнитудали кучли зилзила содир бўлди.

Агентлик маълумотларига кўра, Нурдаги туманида 6,4 ва 6,6 магнитудали иккита зилзила, 6,6 магнитудали зилзила содир бўлган.

Кахраманмараш провинциясининг Пазарджик туманида маҳаллий вақт билан соат 04:17 да 7,4 магнитудали зилзила 7 км чуқурликда содир бўлган. Шундан сўнг зилзила ярим соат давомида турли ҳудудларда – Адана, Анкара, Анталья, Газиантеп, Кайсери, Мерсин, Трабзон, Урфада сезилди.

Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумотлар аниқлаштирилмоқда.


Сўнгги хабарлар