+7 (701) 759 90 19
USD 426.01 EUR 493.75
RUB 6.05 CNY 66.62
Янгиликлар

Туркиядаги террорчи гуруҳ ёнғинлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

2 Август 13:24
Баҳам кўринг:
Туркиядаги террорчи гуруҳ ёнғинлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

NUR-SULTAN. Kazinform-Туркияда террорчи ташкилот деб топилган «Олов болалари» гуруҳи мамлакатда юз берган ўрмон ёнғинлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Yeni Şafak нашри маълум қилди, деб хабар беради Kazinform gazeta.ruга таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Кучли ёғингарчилик Сицилияда ҳалокатли сув тошқинларини келтириб чиқарди Туркиялик фридайвер янги жаҳон рекордини ўрнатди Яманда уч кун ичида 800 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Маълум қилинишича, гуруҳ Туркияда тақиқланган Курдистон ишчи партияси билан алоқага эга.

Гуруҳ баёнотига кўра, унинг тарафдорлари «Туркиядаги тузум бошқа тилни тушунмагани сабабли уни олов билан тиз чўктириш учун» ёнғинлар уюштирган.

Туркия ҳукумати томонидан ҳозирча ушбу баёнот юзасидан изоҳ берилмаган.

Туркиядаги ўрмон ёнғинлари 28 июлда бошланди ва курорт шаҳарларгача етиб борди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ёнғинлар иссиқ ҳаво ва кучли шамол сабабли юз берган. Бироқ Анқара ёнғинлар қасддан содир этилган бўлиши мумкинлигини истисно этмаяпти.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив