Туркияда зилзиладан жабр кўрганлар орасида ватандошларимиз йўқ – ҚР ТИВ

None
ASTANА. Кazinform – Туркияда содир бўлган кучли зилзила оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар орасида Қозоғистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Туркия Республикасидаги Элчихонамиз маълумотларига кўра, Астана вақти билан соат 15:00 ҳолатига кўра, Туркиянинг жануби-шарқида содир бўлган кучли зилзиладан кейин Қозоғистон фуқароларидан ҳеч қандай ариза келиб тушмаган. Консул Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан доимий алоқада. Ҳозирда жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар рўйхатида Қозоғистон фуқаролари йўқ. Шу билан бирга, вайроналарнинг кўплиги сабабли қутқарув ишлари давом этаётганини таъкидлаш лозим», — деди Айбек Смадияров вазирликда ўтказилган брифинг чоғида.

Фото: aa.com.tr


Сўнгги хабарлар