Туркияда зилзила оқибатида вайрон бўлган бинолар иши бўйича 247 киши ҳибсга олинди

None
ASTANA. АNADOLY – Кazinform – Туркияда зилзила оқибатида вайрон бўлган бинолар бўйича иш бўйича 247 киши ҳибсга олинди, дея хабар бермоқда Кazinform Туркиянинг Анадолу агентлигига таяниб.

«6 февралдаги воқеадан сўнг ҳалокат зонасида жойлашган вилоятлар прокуратураси қарори билан вайрон бўлган биноларни қуришда иштирок этган 997 нафар гумонланувчи аниқланди. Натижада уларнинг 247 нафари ҳибсга олинди, 322 нафар гумонланувчига нисбатан суд назорати белгиланди», — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, 198 нафар гумондорни қўлга туширишга ва 102 кишини ҳибсга олишга санкция берилган.

Эслатиб ўтамиз, 6 феврал куни Туркияда 7,7 магнитудали даҳшатли зилзила содир бўлган эди. Зилзила эпицентри Қаҳраманмараш вилоятининг Пазарджик туманида бўлиб, 7 километр чуқурликда жойлашган. Натижада Ҳатай, Газиантеп, Килис, Османия, Малатья, Адияман, Шанлиурфа, Диярбакир, Адана ва Қаҳраманмараш провинцияларида кўплаб бинолар вайрон бўлди.

Айни пайтда зилзила оқибатида 45 968 киши ҳалок бўлгани маълум бўлиб, улардан 4 267 нафари Сурия фуқароларидир.

Сўнгги хабарлар