Туркияда зилзила қурбонлари сони қарийб 46 минг кишига етди

None
АNKARA. АNADOLY – Кazinform – Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу Ҳатай вилоятидаги АФАД минтақавий мувофиқлаштириш марказида баёнот берди, дея хабар бермоқда Кazinform Анадолу агентлигига таяниб.

«Ҳозирги вақтда зилзила оқибатида 45 968 киши ҳалок бўлгани маълум бўлиб, улардан 4 267 нафари Сурия фуқароларидир», — деди Туркия ИИВ раҳбари.

Шунингдек, у биринчи зилзиладан кейин 13 мингдан ортиқ ерости силкинишлари қайд этилганини маълум қилди.

«Жами 26 300 та бино вайрон бўлган. Шундан 26 032 та бинода қидирув ва қутқарув ишлари олиб борилди», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, 6 феврал куни Туркияда 7,7 магнитудали вайронкор зилзила содир бўлган эди. Зилзила эпимаркази Қаҳраманмараш вилоятининг Пазарджик туманида, 7 километр чуқурликда бўлган.


Сўнгги хабарлар