Туркияда зилзила қурбонлари сони 76 кишига етди

None
None
IZMIR. Anadolu – Kazinform – Измирдаги зилзила қурбонлари сони 76 кишига етди, деб хабар беради Kazinform Анадолу агентлигига таяниб.

Бу ҳақда Туркия ҳукуматининг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш бошқармаси (AFAD) маълум қилди.

Кеча соат 17:20да қайд этилган сўнгги маълумотларга кўра, 940 киши касалхонага етказилган. Уларнинг 722 нафари ёрдам олгандан кейин уйларига жўнатилди. 28 бемор ҳанузгача даволанмоқда.

Вайрон қилинган 8 та бинода қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Зилзиладан кейин 947 марта афтершок бўлган, шулардан 43 тасининг кучи 4 баллдан ошган.

Жума куни Туркиянинг ғарбий қисмида 6,6 балли зилзила содир бўлди. Зилзила маҳаллий вақт билан соат 14.51 да Измир вилоятининг Сеферхисар туманида, Эгей денгизи бўйида қайд этилди. Зилзила эпицентри 16,5 километр чуқурликда бўлган.

Сўнгги хабарлар