Туркияда зилзила қурбонлари сони 49 кишига етди

None
None
IZMIR. ANADOLU – Kazinform - Туркия ҳукумати фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш бошқармаси (AFAD) Измир зилзиласида ҳалок бўлганлар сони 49 кишига етганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Анадолу агентлигига таяниб.

AFADнинг таъкидлашича, зилзиладан кейин соат 05:30да 850 та афтершок бўлган, шулардан 40 тасининг кучи 4 баллдан ошган.

Соғлиқни сақлашда фавқулодда вазиятларни мувофиқлаштириш марказининг маълумотларига кўра, зилзила натижасида 49 киши ҳалок бўлган, улардан 1 нафари сувга чўкиб кетган. Жароҳат олган 896 кишининг 682 нафари даволанган ва айни дамда 214 нафарига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Сўнгги хабарлар