Туркияда зилзила қурбонлари сони 48 мингдан ошди

None
ANKARA. Kazinform – Туркия вице-президенти Фуат Октай Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) марказида матбуот анжумани ўтказди. Унинг сўзларига кўра, 2023 йил 6 февраль куни содир бўлган зилзила оқибатида Қаҳраманмарашда 48 448 киши ҳалок бўлган, дея хабар беради Kazinform Анадолу агентлигига таяниб.

Вице-президентнинг сўзларига кўра, ҳалокат содир бўлган ҳудудларда ҳамон 3 мингдан ортиқ қутқарувчилар ишламоқда.

Табиий офат ҳудудида 1 миллион 805 минг 842 та бино кўздан кечирилиб, 653 минг турар жой хавфли ва ўртача шикастланган деб топилди.

Чиқиндиларнинг 20 фоизи олиб ташланди.

Фото: Анадолу агентлиги

Сўнгги хабарлар