Туркияда зилзила қурбонлари сони 114 кишига етди

None
None
IZMIR. Anadolu – Kazinform – Измирдаги зилзила қурбонлари сони 114 кишига етди, деб хабар беради Kazinform Анадолу агентлигига таяниб.

Бу ҳақда Туркия ҳукуматининг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш бошқармаси (AFAD) маълум қилди.

AFAD маълумотларига кўра, фожиа туфайли 114 одам ҳалок бўлиб, 1 035 киши касалхонага етказилган. Уларнинг 898 нафари ёрдам олгандан кейин уйларига жўнатилди. 137 бемор ҳанузгача даволанмоқда.

Вайрон қилинган 17 та бинонинг 15 тасида қидирув-қутқарув ишлари якунига етди.

29 октябрь куни Туркиянинг ғарбий қисмида 6,6 балли зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри 16,5 километр чуқурликда бўлган.

Зилзиладан кейин 1 713 марта афтершок бўлган.

Сўнгги хабарлар