Туркияда вертолёт қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
22 Сентябрь 07:32

Туркияда вертолёт қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

DENIZLI. ANADOLU - Kazinform – Туркия ғарбидаги Денизли провинцияси губернатори Али Фуат Атикнинг маълум қилишича, ўрмон ёнғинини ўчиришда қатнашган вертолёт Чардак қишлоғи яқинида қулаган. Бу ҳақда Kazinform Анадолуга таяниб хабар беради.

Воқеа жойига қутқарув гуруҳлари жўнатилди.

Чардак шаҳар ҳокими Хюсню Йилмаз, Аджигел шаҳрида ёнғинга қарши вертолётнинг қулаганини қайд этди.

Охирги маълумотларга кўра, вертолёт қулаши натижасида 2 киши ҳалок бўлган, беш киши жароҳатланган.

Туркия Ички ишлар вазирлиги вертолёт бортидаги етти кишидан беш нафари Россия фуқаролари эканини маълум қилди.

Фото: «Анадолу» агентлиги

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив