+7 (701) 759 90 19
USD 423.91 EUR 497.37
RUB 5.82 CNY 65.59
Янгиликлар

Туркияда олимлар бирданига 11 қадимий мўъжизани кашф этдилар

29 Июнь 17:28
Баҳам кўринг:
Туркияда олимлар бирданига 11 қадимий мўъжизани кашф этдилар

NUR-SULTAN. Kazinform - Археологлар Туркиядаги дунёдаги энг қадимий ибодатхона мажмуаларидан бири бўлган Гебекли-Тепе яқинида сунъий равишда тикланган яна 11 та йирик тепаликларни топдилар, деб хабар бермоқда Kazinform Daily Sabah газетасига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Берел экспонатлари Буюк Британияда намойиш этилади Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллиги: Туркияда эсдалик танга чиқарилди

Нашрнинг таъкидлашича, тахминан 12 минг йил олдин тикланган тепаликлар қум уюмлари билан ўралган. Уларнинг оралиғи 100 кмни ташкил этади.

Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсойнинг журналистларга айтишича, олимлар бу ҳудудни «Ўн икки тепалик» ва «Туркиянинг жануби-шарқидаги пирамидалар» деб аташган.

Гебекли-тепа 2011 йилдан бери ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган ва биринчи марта 1963 йилда Истанбул ва Чикагодаги археологлар томонидан топилган.

Кейинчалик, 1995 йилда олимлар Неолит давридаги баландлиги 3-6 метр ва оғирлиги 40-60 тоннага тенг Т шаклидаги обелискаларни, шунингдек, 12 минг йиллик инсон ҳайкаллари каби турли хил буюмларни топдилар.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив