Валюталар курси:
    usd/kzt 477.98 eur/kzt 488.93

    rub/kzt 7.93 cny/kzt 70.82
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Туркияда маймун чечаги билан касалланган биринчи ҳолат тасдиқланди

30 Июнь 16:45

АNKARA. ТАSS-Кazinform - Туркияда маймун чечаги билан касалланган биринчи ҳолат тасдиқланди. Бу ҳақда пайшанба куни республика соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Коджа маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТASSга таяниб.

«Иммунитети пасайган 37 ёшли беморда маймун чечаги касаллиги аниқланган. У изоляция қилинган. Бошқа одамлар билан алоқа қилиш (инфектсия юқтириш) натижасида бошқа ҳолатлар (ушбу касалликнинг) аниқланмаганлиги маълум бўлди. Бу касаллик нафас йўллари орқали эмас, балки яқин жисмоний алоқа орқали юқади», — деб ёзди Республика соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Тwitterдаги саҳифасида.

Коджа Туркиянинг қайси шаҳрида биринчи инфекция ҳолати қайд этилганига аниқлик киритмади.

ЖССТ сешанба куни 50 мамлакатда 3413 лаборатория томонидан тасдиқланган маймун чечаги касаллиги ва йил бошидан буён битта ўлимни кўрсатадиган маълумот варағини эълон қилди.

Аввалги ахборот бюллетени 17 июн куни чоп этилганидан бери саккиз мамлакатда 1310 та янги инфекция юқтириш ҳолати аниқланган.

Кўпинча маймун чечаги (86%) Европа минтақасида учрайди. Ундан кейинги ўринларда Америка (11%), Африка (2%), Шарқий Ўртаер денгизи (1% дан кам) ва Осиё-Тинч океани (1% дан кам). Мамлакатлар бўйича энг юқори касалланиш Буюк Британияда қайд этилган бўлиб, у ерда 793 киши маймун чечаги билан касалланган, шунингдек, Германия (521), Испания (520), Португалия (317), Франция (277), Нидерландия (167) ) ва АҚШ (142). Қолган 43 та давлат ва ҳудудларда касалланишлар сони 100 тадан ошмайди. Ҳозиргача ягона ўлим Нигерияда қайд этилган.

Шунингдек, аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти аҳоли ўртасида касалланиш ҳолатлари кўпайган ҳолда бутун мамлакат бўйлаб маймун чечагига қарши вакциналарни тарқатишни бошлаши ҳақида хабар берилган эди.

АҚШ Соғлиқни сақлаш ва инсон хизматлари департаменти Jynneos вакцинасининг 56 000 дозасини юқтириш тезлиги юқори бўлган ҳудудларга юборади. Бир неча ҳафта ичида яна 240 000 та вакцина тарқатилади. Расмийлар кузнинг охиригача камида 1,6 миллион доза тарқатилишини кутмоқда.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар