Валюталар курси:
    usd/kzt 470.9 eur/kzt 496.94

    rub/kzt 8.83 cny/kzt 70.33
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Туркияда коронавирус юқтирганлар сони камайди

23 Май 20:16

ANKARA. Kazinform – Туркияда охирги суткада коронавирусга 118 852 та тести топширилди. Улардан 905 таси тасдиқланган. Мингдан ортиқ бемор тузалиб кетди, 5 киши вафот этди, дея хабар беради Kazinformнинг Туркиядаги мухбири.

Туркия соғлиқни сақлаш вазири Ф.Кожанинг сўзларига кўра, Туркия ҳам дунёнинг кўплаб давлатлари каби коронавирус инфекциясига қарши курашни давом эттирмоқда ва катта муваффақиятларга эришди. Агар ушбу ижобий тенденция сақланиб қолса, ҳозирги коронавирусга қарши чекловлари олиб ташланиши мумкин.

«Кўп кутилган кун келди. Бир суткада коронавирус юқтирганлар сони 905 нафарга камайган. Агар уч кундан камроқ вақт ичида юқтирганлар сони мингдан кам бўлса, жамоат транспортида ниқоб тақиш шарт эмас, бу ихтиёрийдир», - деди Туркия вазири.

Аввалроқ Туркия ҳукумати мамлакатдаги барча коронавирусга қарши чекловлари кунига касалланганлар сони мингдан кам бўлган тақдирда олиб ташланиши мумкинлигини айтганди.

Аксарият эҳтиёт чоралари жорий йилнинг март ойида тўхтатилган эди. Апрел ойи охирида фақат тиббиёт муассасалари ва жамоат транспортида ниқоб тақиш режимини сақлашга қарор қилинди.

Шу билан бирга, мутахассислар 65 ёшдан ошган ва сурункали хасталикка чалинган шахсларга жамоат жойларида ниқоб тақишдан бош тортмасликни тавсия қилмоқда.


Муаллиф: Ақжигит Чукубаев

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар