Туркияда қолиб кетган қозоғистонликларни мамлакатга етказиш ишлари якунланди

None
None
TURKIYA. Кazinform - Туркияда қолган қозоғистонликларни мамлакатга етказиш тугалланди. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Истанбулдаги Бош консули Алим Байел маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

2022 йил 5 январдан бошлаб, биргина Истанбулда мингдан ортиқ йўловчи қолиб кетган. Шу муносабат билан Қозоғистоннинг Туркиядаги Элчихонаси ва Истанбулдаги Бош консуллигида фуқароларга ахборот, ҳуқуқий ва моддий ёрдам кўрсатиш бўйича тезкор штаб ташкил этилиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватланди.

«Бош консуллик фуқароларни Қозоғистонга қайтишлари ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш учун ижтимоий тармоқларда махсус билдиришнома чатларини ишга туширди. Фуқароларга зарур ёрдам кўрсатиш учун Истанбулдаги ҳар иккала аэропортда консуллик ходимлари навбатчилик қилишган. Қозоғистонга Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россия орқали киришга қарор қилган фуқароларга чипталар сотиб олиш, шунингдек, Қозоғистоннинг тегишли мамлакатлардаги хорижий агентликлари билан ҳаракатланишини мувофиқлаштиришда ёрдам берилди», - дейилади хабарда.

Бош консуллик 154 нафар муҳтож йўловчини рейс кутиш вақтида шаҳардаги меҳмонхоналарга бепул жойлаштирди. Истанбулдаги кўнгиллилар ва қозоқ диаспораси вакиллари 100 дан ортиқ қозоғистонликларни иссиқ овқат ва ётоқ билан таъминлади. Шунингдек, дипломатлар кўмагида 300 дан ортиқ йўловчига иссиқ овқат, 200 га яқин йўловчига махсус транспорт воситалари орқали шаҳар ичида хизмат кўрсатилди.

«Қозоғистон дипломатлари авиакомпаниялар билан доимий алоқада бўлиб, парвозларни қайта тиклаш бўйича музокаралар олиб боришди. Вазият барқарорлашгани боис Қозоғистонга парвозлар тиклана бошлади. Бош консуллик фуқаролар ва авиакомпанияларнинг рейслари бекор қилинган барча йўловчиларни етказиш бўйича ҳаракатларини мувофиқлаштирди. 15 январ ҳолатига кўра, 2500 дан ортиқ қозоғистонликлар Истанбулдан Қозоғистоннинг турли шаҳарларига учиб кетишган. Анталияда қолган деярли барча қозоғистонликлар мамлакатга етказилди», — дейилади хабарда.

Мисол учун, Бош консулликнинг Турк Ҳаво Йўллари билан келишувига кўра, 11 январ куни 151 нафар фуқаро Алматига қайтди, улардан 75 нафар йўловчилар бортга бепул қабул қилинди. Ҳозирда барча авиакомпаниялар (АirAstana, Турк Ҳаво Йўллари, FlyArystan, Scат ва бошқалар) ўз жадвалларига мувофиқ парвозларни амалга оширмоқда. Алмати аэропорти ҳам Туркиядан йўловчиларни қабул қила бошлади.


Сўнгги хабарлар