Туркияда кетма-кет учта зилзила юз берди

None
АNKARA. АNADOLY-Кazinform – Бугун Туркияда учта зилзила қайд этилди, дея хабар беради Кazinform Аnadoly агентлигига таяниб.

Туркия шарқидаги Малатя провиниясида 4,5 магнитудали зилзила юз берди.

Бу ҳақда Туркия ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва табиий офатларни бошқариш агентлиги (АFAD) сайтида маълум қилинди.

Зилзилалар 05:13 да 8 км чуқурликда қайд этилган.

Бунгача соат 04:34 да 4,7 магнитудали, 10 км чуқурликдаги зилзила қайд этилган эди.

Иккала ҳолатда ҳам зилзила эпицентри Пютурге туманида бўлган.

Бундан ташқари, Туркия жанубидаги Хатай провинциясида 4,4 магнитудали зилзила қайд этилган.

Туркия ҳукумати қошидаги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва табиий офатларни бошқариш агентлиги (АFAD) маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Хасса провинциясида бўлган.

6 февраль куни эпицентри Қаҳраманмарашда бўлган Туркияда 7 магнитудадан ортиқ иккита зилзила қайд этилди. Юзлаб афтершок билан давом этган зилзила мамлакатнинг 10 провинциясида ва қўшни мамлакатларда, жумладан Сурияда ҳам сезилган.

Вайроналар остидан қидиришда 88 мамлакатдан 11 минг қутқарувчи иштирок этди, улар орасида қозоғистонликлар ҳам бор.

Зилзила оқибатида Туркияга етказилган зарар 100 миллиард доллардан ошиши мумкин. Бу ҳақда БМТ Тараққиёт дастурининг Туркиядаги вакили Луиза Винтон маълум қилди.

Мутахассисларнинг фикрича, минтақада яна олти ой давомида зилзилалар такрорланади. Туркиядаги вайронкор зилзилаларни башорат қилган голландиялик тадқиқотчи Франк Хугербитс март ойи бошида янги фалокатлар эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди.

7 март куни Хатай, Қаҳраманмараш ва Кайсери провинцияларида учта зилзила қайд этилди.

Сўнгги хабарлар