Туркияда иккита автобус тўқнашиб, 30 киши жароҳатланди

None
None
ANKARA. Kazinform – Душанба куни Туркия жануби-ғарбида сайёҳлик автобуси автоҳалокатга учраб, камида 30 киши жароҳатланди, деб хабар беради Kazinform Demiroren ахборот агентлигига таяниб.

Агентлик маълумотларига кўра, Мугла – Денизли трассасида маҳаллий вақт билан соат 07:30 атрофида мактаб ва сайёҳлик автобуслари тўқнашган. Агентлик маълумотларига кўра, сайёҳлар автобусида Россия ва Украинанинг 41 фуқароси бўлган.

Охирги маълумотларга кўра, автоҳалокат оқибатида автобуслардан бирининг ҳайдовчиси вафот этган. Барча жароҳатланганлар яқин атрофдаги касалхоналарга ётқизилган.

Сўнгги хабарлар