Туркияда беш ёшли бола 52 соатдан кейин вайроналар остидан чиқариб олинди

None
ANKARA. Kazinform – Чоршанба куни Туркиянинг жануби-шарқидаги Хатай провинциясида содир бўлган даҳшатли зилзиладан 52 соат ўтгач, беш ёшли бола вайроналар остидан қутқариб олинди, дея хабар бермоқда Kazinform Sabah нашрига таяниб.

Беш ёшли қиз вайрон бўлган уй остида қолиб кетган бўлса-да, жабрланмаган. Болани яқин атрофдаги шифохонага олиб кетишган.

Бундан ташқари, Анадолу агентлигининг хабар беришича, Хатай провинциясидаги зилзиладан 49 соат ўтиб яна бир ўсмир қиз вайроналар остидан қутқариб олинган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари зилзила оқибатларини бартараф этишга ёрдам бериш учун Алматидан Туркияга жўнаб кетди.

Унинг таркибига Қозоғистон республика авария-қутқарув отрядининг қутқарувчилари, тиббиёт ходимлари ва қутқарувчи итлари киради.

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев тегишли топшириқ берди. Қозоғистон Туркияга фавқулодда ёрдам сифатида 1 миллион доллар ажратмоқда.

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған мамлакат жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзилага боғлиқ 12 февральгача етти кунлик миллий мотам эълон қилди.

Сўнгги хабарлар