Валюталар курси:
    usd/kzt 435.1 eur/kzt 493.27

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 68.63
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -12 °С
Алматы: 1 °С

Туркияда анъанавий қозоқ санъати намойиш этилди

27 Ноябрь 11:35

NUR-SULTAN. Kazinform - Истанбулда Алмати шаҳри маданият департаменти қошидаги «Алатау» бадиий театри ходимлари томонидан «Алтибақан» номли кўнгилочар концерт бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистоннинг Туркиядаги Элчихонаси хабарига кўра, мамлакат Мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлаш доирасида ташкил этилган тадбир Истанбул ҳокимлиги томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланди.

«Маданий тадбирда Қозоғистоннинг Туркиядаги Элчиси Абзал Сапарбекули ва Истанбул шаҳар ҳокимлиги вакиллари, «Алатау» бадиий театри директори Ринат Заитов, қозоқ диаспораси, зиёлилар, Туркияда таҳсил олаётган талабалар иштирок этди. Очилиш маросимида Абзал Сапарбекули сўзга чиқиб, йиғилганларни Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги билан табриклаб, кеча икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашга ҳисса қўшишига ишонч билдирди. Шунингдек, Элчи мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан эришган ютуқлари ва Қозоғистон-Туркия муносабатлари ҳақида ҳам батафсил тўхталиб ўтди», - дея хабар беради Элчихона матбуот хизмати.

«Алтибақан» кўнгилочар кечасида анъанавий куй-қўшиқлар билан бирга унутилаёзган анъанавий қўшиқлар ҳам янгради. Саҳнада санъат ихлосмандларига қозоқ халқининг бебаҳо мероси, маънавий осори-атиқалар орасида унутилган турмуш тарзини намойиш этдилар. Тадбирда қозоқ ёшларининг кечки йиғинлар, қўшиқ айтиш, дўмбира чалиш, айтишув, рақсга тушиш, турли ўйинлар ўйнаш каби қадимий анъаналари намойиш этилди. Бундан ташқари, театр хонандалари турк томошабинларига уларнинг она тилида ҳам қўшиқлар куйлашди.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар