Туркияда 7 магнитудадан ортиқ зилзила юз берди

None
АNKARA. АNADOLY – Кazinform – Душанба куни Туркиянинг жануби-шарқидаги Газиантеп провинциясида 6,4-6,6 магнитудали, кейин эса 7,4 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар давлат бошқармаси (АФАД) маълум қилди, дея хабар беради Кazinform Анадолу агентлигига таяниб.

Агентлик маълумотларига кўра, Нурдаги туманида 6,4 ва 6,6 магнитудали иккита, Ислаҳие туманида эса 6,6 магнитудали зилзила қайд этилган. Зилзила натижасида бинолар вайрон бўлган. АФАД маълумотларига кўра, 7,4 магнитудали зилзила Кахраманмараш провинциясининг Пазарджик туманида маҳаллий вақт билан соат 04:17 да 7 км чуқурликда содир бўлган. Шундан сўнг зилзила ярим соат давомида турли ҳудудларда – Адана, Анқара, Анталия, Газиантеп, Кайсери, Мерсин, Трабзон, Урфада сезилди.

Туркиянинг ТRT давлат телеканали Туркиянинг жануби-шарқида жойлашган провинциялардан жонли тасвирларни намойиш этди. У ерда, совуққа қарамай, аҳоли зилзила такрорланишидан қўрқиб, уйларини тарк этмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, Шанлиурфа провинциясида камида 16 уй вайрон бўлган.

Туркиядаги зилзиладан кейин энг юқори даражадаги огоҳлантириш эълон қилинди.

«Мамлакатда энг юқори даражадаги огоҳлантириш эълон қилинди. Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан биргаликда вилоятга қутқарувчиларни жўнатдик», – деди мамлакат ИИВ.

Зилзиладан жабр кўрган ҳудудларга инсонпарварлик ёрдами юкланган юк самолётлари ҳам учирилиб, халқаро ёрдам кўрсатилади.

Сўнгги хабарлар