Туркияда 5,1 магнитудали зилзила юз берди

None
IZMIR. TASS-Kazinform - Туркия ғарбида 5,1 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълум қилди, дея хабар беради Kazinform «ТАСС»га таяниб.

«Зилзила эпицентри 2,5 миллион киши истиқомат қилувчи Эгей денгизи соҳилидаги Измир шаҳридан 10 км жануби-шарқда жойлашган. Манба 5 км чуқурликда жойлашган.

Жабрланганлар ва вайроналар ҳақида маълумотлар йўқ. Цунами хавфи йўқ», -дейилади хабарда.



Фото: cnbcfm.com


Сўнгги хабарлар