Туркияда 4,1 магнитудали зилзила юз берди

None
АNKARA. АNADOLY – Кazinform – Туркия жанубидаги Адана провинциясида 4,1 магнитудали зилзила содир бўлди, дея хабар беради Кazinform Анадолуга таяниб.

Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) маълумотларига кoра, ер силкинишлари маҳаллий вақт билан соат 07:48 да қайд этилган.

Зилзила эпицентри Саимбейли туманида бўлган ва 7 км чуқурликда жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқида магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлган (маҳаллий вақт билан соат 04:17 да – 7,7 балл ва 13:24 да – 7,6 балл) эди.

Туркия жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони 50 мингдан ошди.

Вайронкор зилзила қўшни мамлакатларда, жумладан Сурияда ҳам сезилди.

Фото: aa.com.tr


Сўнгги хабарлар