Туркия ва Қозоғистон ўртасидаги рейслар қайта очилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йил 27 августдан Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги мунтазам йўловчи рейсларида чекловлар олиб ташланади. Бу ҳақда Фуқаро авиацияси қўмитаси матбуот хизмати хабар беради.

Аввалроқ, COVID-19 нинг тарқалиши сабабли, Туркия томони 2020 йил 5 августдан бошлаб Қозоғистондан Туркияга йўловчиларни киришига чекловлар жорий этган.

Туркия томони билан икки мамлакат ўртасидаги рейсларга қўйилган чекловларни олиб ташлаш бўйича ишлар олиб борилди. Туркия авиация маъмуриятига кўра, чекловларни олиб ташлаш Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ва COVID-19 тарқатилишини барқарорлаштириш ва такомиллаштиришни ҳисобга олган ҳолда, Туркия томони Қозоғистондан Туркияга йўловчиларни олиб киришга қўйилган чекловларни олиб ташлашга қарор қилган.

Рейслар Қозоғистон ва Туркиянинг санитария-эпидемиология стандартларига қатъий риоя қилган ҳолда ва авиакомпаниялар сайтларида эълон қилинган жадвалга мувофиқ амалга оширилади.

Сўнгги хабарлар