Туркия телеканали «Томирис» фильми асосида сериал суратга олади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform- Қозоғистон ва Туркия «Қазақфильм» ва «Сатайфильм» киностудияси ҳамкорлигида суратга олинган Aкан Сатаевнинг «Томирис» фильми асосида қўшма тарихий сериал суратга олишни режалаштирмоқда. Лойиҳа Туркиянинг етакчи телеканали ТRТ томонидан амалга оширилади, деб хабар беради Kazinform.

Бу ҳақда ҚР Маданият ва спорт вазири Aқтоти Раимқулованинг яқинда Истанбулда бўлиб ўтган Korkut Ata Turkic World Festival турк канали вакиллари билан учрашувидан сўнг маълум бўлди.

Учрашувда «Қазақфильм» киностудияси раҳбарияти – президенти Aқан Сатаев ва вице-президент Aйдар Баталов иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, Қўрқит ота фестивалини очган «Томирис» фильми Туркия жамоатчилигига яхши таниш.

Сентябр ойида Туркиянинг 200 дан ортиқ кинотеатрларида Массагетлар маликаси ҳақидаги фильм намойиш этилди.

Бундан ташқари, фестиваль доирасида туркий дунё мамлакатлари ўртасида кинематография соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга янги суръат бахш этадиган муҳим ҳужжат имзоланди.

Битимни Маданият ва спорт вазири Aқтоти Раимқулова, Озарбайжон Маданият вазири Aнар Керимов, Қирғизистон Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири Aзамат Жаманқулов, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги бош директори Фирдавс Aбдухолиқов, Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Ерсой имзолади.

Ҳужжат доирасида томонлар туркий дунё кино саноатини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма жамғарма ташкил этишга келишиб олдилар.

Шунингдек, фестиваль доирасида Ақтоти Раимқулова «Қазақфильм» киностудияси раҳбарияти билан биргаликда туркиялик таниқли кинематографлар ва фестиваль иштирокчилари билан бир қатор учрашувлар ўтказиб, қўшма кинолойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Эслатиб ўтамиз, Туркия Маданият ва туризм вазирлиги томонидан бу йил биринчи марта ташкил этилган Korkut Ata Turkic World Festival 13 давлатдан 42 та фильм иштирок этди.

Танлов дастурида «Қазақфильм»нинг асарлари, жумладан, режиссёр Рустем Aбдрашовнинг «Қозоқ хонлиги. «Олтин тахт» тарихий фильми, Бахит Қайирбековнинг «Идишдаги милтилловчи олов» ҳужжатли фильми, Aдай Aбелдиновнинг «Култегин» тўлиқ метражли анимацион фильми, Сатибалди Наримбетовнинг «Aманат» фильми ва бошқалар намойиш этилди.

Фестивалнинг ёпилиш маросимида «Қазақфильм» киностудиясига туркий дунё кинематографиясига қўшган ҳиссаси учун махсус мукофот топширилди.

Туркиянинг машҳур актрисаси Фахрие Эвджен киностудия президенти Aкан Сатайевга Respect Award мукофотини топширди.

Келгуси йилда фестивал Туркиянинг Бурса шаҳрида бўлиб ўтади. 2024 йилда эса Қозоғистонда ўтказилиши режалаштирилган.

ҚР Маданият ва спорт ишлари вазири Ақтоти Раимқулова фестивални туркий тилли давлатларнинг маънавий пойтахти Туркистонда ўтказиш мумкинлигини таъкидлади.


Сўнгги хабарлар