Туркия Сурияда ҳарбий операция бошланганини маълум қилди

None
None
ANKARA. Kazinform – Туркия қуролли кучлари Сурия Араб Республикаси (САР) ҳудудида янги трансчегаравий операция ўтказишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Kazinform мухбири YeniŞafakга таяниб.

Аввалроқ турк армияси Туркиянинг жануби-шарқий чегараларида хавфсиз ҳудудлар яратиш бўйича худди шундай антитеррор операцияларини амалга оширган эди. «Фират қалқони», «Зайтун новдаси» ва «Баҳор қалқони» ҳарбий амалиётлари муваффақиятли деб ҳисобланади. Улардан баъзилари ҳатто бир неча марта ўтказилган. Туркчада «Тинчлик манбаи» маъносини англатувчи «Барыш пынары» номли жорий, бешинчи террорга қарши операция САР шимолида амалга оширилади.

Туркия етакчиси Р.Эрдоған Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан кейин халққа қилган мурожаатида Туркия қуролли кучларининг бундай ҳолатлардаги асосий мақсадлари нафақат мамлакатнинг жанубий ҳудудлари, балки бутун республика хавфсизлигини таъминлашдан бошқа нарса эмаслигини таъкидлади.

«Биз жанубий чегараларимиз бўйлаб 30 километрлик хавфсизлик зонасини яратиш устида ишлаяпмиз. «Тинчлик манбаи» операцияси Туркияга қарши террор таҳдидини бартараф қилади ва суриялик қочқинларнинг ўз ватанларига қулай тарзда қайтишини осонлаштирадиган хавфсиз ҳудуд яратади. Биз Суриянинг ҳудудий яхлитлигини сақлаб қоламиз ва минтақа аҳолисини террорчилардан озод қиламиз», - деди Р.Эрдоған.


Муаллиф: Ақжигит Чуқубаев

Сўнгги хабарлар