Туркия соҳилларида 254 та ноқонуний мигрант қўлга олинди
09:31, 27 Сентябр 2021
MUGLA. ANADOLY - Kazinform - Туркиянинг Мугла провинциясининг Фетҳийе тумани соҳилларида 254 та ноқонуний мигрант ушланди. Бу ҳақда Kazinform Anadoly агентлигига таяниб хабар берди.
Мигрантлар Туркияни ноқонуний равишда тарк этишга уринган. Бироқ, уларни Соҳил Хавфсизлик Қўриқчилари пайқашди. Қўлга олинганлар Aфғонистон, Ироқ, Эрон, Сурия, Покистон ва Бангладеш фуқаролари.
Ҳаммаси жандармериянинг туман бўлинмасига, кейин Муғланинг Миграция идорасига юборилган.
Туркияни ноқонуний тарк этишга уриниш ташкилотчиларини қидириш давом этмоқда.