Туркия шарқида муҳим аҳамиятга эга тоннель фойдаланишга топширилди
29 Декабрь 18:57

Туркия шарқида муҳим аҳамиятга эга тоннель фойдаланишга топширилди

ANKARA. Anadolu - Kazinform - Чоршанба куни Туркия ва Кавказ минтақаси давлатлари ўртасида муҳим транспорт артериясига айланадиган янги автомобил туннелининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kazinform Анадолу агентлигига таяниб хабар беради.

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Эрзурум вилоятининг Узундере туманини Артвин шаҳри билан боғлайдиган 2246 метрлик Пиринкаялар туннелининг очилиш маросимида иштирокчиларга видеоконференция орқали мулоқот қилди.

Эрдоған янги туннел Анадўлининг марказий минтақалари ва Қора денгиз соҳилидаги минтақалар ўртасидаги алоқани осонлаштиришини таъкидлади.

Унинг айтишича, Пиринкаялар туннели, шунингдек, Грузия чегарасигача бўлган йўналишнинг муҳим бўғинига айланади ва Туркия шимоли-шарқидаги тоғли ҳудудлар орқали юк ташишни сезиларли даражада осонлаштиради.

Эрдоған сўнгги 19 йил ичида мамлакатдаги тоннелларнинг жами узунлиги 13 баробарга, 50 км дан 639 км гача ошганини эслатди.

«Замонавий Туркия инфратузилмалар кўлами ва даражаси бўйича ривожланаётган ва ривожланган давлатлар орасида ажралиб туради. Мақсадимиз Туркияни дунёнинг етакчи 10 иқтисодиёти қаторига киритиш», - дея таъкидлади Туркия президенти.

Янгиликлар

Архив