Туркия шаҳарларида 10 мингдан зиёд томошабинлар Қарағанди оркестрининг концертини томоша қилишди

Фото: None
QARAǴANDY. Kazinform - Таттимбет номидаги Қарағанд қозоқ халқ чолғулари оркестри 16-27 сентябр кунлари Туркияда гастрол сафарида бўлди.

10 мингдан зиёд томошабин олдида қарағандилик ижрочилар дўмбира ва қўбиз орқали «Буюк дашт тарихи» ни куй тарзида ифода этишди, деб хабар беради Kazinform мухбири .

Мусиқачилар Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллиги ва Жаҳон қозоқларининг кичик қурултойи муносабати билан ижодий гастролга таклиф қилинди.

«Биз қурултойда қатнашдик ва Aлания, Aнталия, Хатай, Газиантеп, Истанбул ва Конияда концерт бердик. Оркестр концертларини Туркиялик 10 мингдан зиёд мухлис томоша қилишшди. ЭКСПО очилишига тайёргарлик кўраётган Хатай биринчи бўлиб амфитеатрни синаб кўрди, лекин қурилиш ишлари давом этмоқда. Бизга ЭКСПО очилишида чиқиш таклифи ҳам келди. Aммо бу фақат режада «, - деди Қ. Байжанов номидаги Қарағанди концерт бирлашмасининг раҳбари Талғат Идрисов.

Кўплаб турк томошабинлар қозоқ халқ чолғуларининг овозидан ҳайратга тушишди. Оркестрнинг гастролдаги концерт дастури рангбаранг бўлди.

«Биз Даулеткерей, Қурманғази, Таттимбет, Махамбет ва Тлендиев куйларини ижро қилдик. Машҳур турк бастакорларининг асарлари ва турк қўшиқлари попури ҳам ижро этилди. Томошабинларга бу ёқди, улар куйлашди ва рақсга тушишди «, - деди Таттимбет номидаги Қозоғистон халқ чолғулари академик оркестри дирижёри Ерлан Бахтигерей.

Муаллиф: Агата Мухамеджанова


Сўнгги хабарлар