Туркия сармоядорлари Қозоғистонда олтингугуртли бентонит ишлаб чиқарадилар

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Туркиялик сармоядорлар Қозоғистонда кимё саноатидаги лойиҳани амалга оширишга тайёр, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига асосланиб.

Лойиҳани кимё саноатида амалга ошириш истиқболлари «Kazakh Invest» МК» АЖ томонидан ташкил этилган туркиялик сармоядорларнинг Қозоғистонга ташрифи давомида муҳокама қилинди. Хизмат ташрифи доирасида «BRIMSTONE Sulphur Provider Company» асосчиси Эфе Мунип Нурдогду «Kazakh Invest» Бошқарув кенгаши раиси Мейиржан Юсупов билан учрашди.

Сармоядорнинг сўзларига кўра, лойиҳада Қозоғистоннинг ғарбий минтақаларидан бирида олтингугуртли бентон ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Лойиҳага жалб этилган жами сармоялар тахминан 10 миллион долларни ташкил қилиши кутилмоқда. Тахминан 50 та янги доимий иш ўрни яратилади. Лойиҳани амалга ошириш шу йил охирида бошланади.

Сармоядор шунингдек, саноатнинг асосий афзалликлари ва лойиҳанинг экспорт салоҳияти ҳақида сўзлаб берди.

«Қозоғистонда олтингугуртнинг етарли заҳиралари мавжуд. Аммо биз учун ва умуман мамлакат учун хомашёни чуқур қайта ишлашни, олтингугуртли бентон шаклида тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни ташкил этиш анча ўринлидир. Логистика нуқтаи назаридан Қозоғистон ушбу лойиҳа учун жуда қулай инвестиция майдонидир. Биз ушбу мамлактда тез ривожланаётган бозорга кириш учун катта салоҳиятни кўрмоқдамиз. Хусусан, бизни Хитой, Европа ва Россия бозорлари қизиқтиради», - Эфе Мунип Нурдогду.

Ўз навбатида, «Kazakh Invest» Бошқарув кенгаши раиси Мейиржан Юсупов сармояларга давлат томонидан кўрсатилаётган қўллаб-қувватлаш чоралари, берилаётган имтиёзлар ва преференцияларнинг кенг спектри ҳақида батафсил сўзлаб берди.

Таъкидлаш жоизки, ташриф давомида Туркия компанияси «ҚазМұнайГаз «МК» АЖ, шунингдек, нефт ишлаб чиқарадиган «NCOC», «Теңізшевройл», «KPO» каби йирик компания вакиллари билан хомашё етказиб бериш бўйича қатор музокаралар олиб боради.

«Brimstone» компанияси 2017 йилда Измирда ташкил этилган. Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати ойига 6000 тоннани ташкил этади. «Brimstone» нинг асосий фаолияти олтингугурт ва унга боғлиқ маҳсулотлар ишлаб чиқаришдир.


Сўнгги хабарлар