Туркия парламенти Финляндиянинг НАТОга кириши ҳақидаги протоколни маъқуллади

None
ASTANА. Каzinform – Туркия Миллий Межлиси (парламенти) Финляндиянинг НАТОга кириши ҳақидаги протоколни ратификация қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Овоз бериш пайшанба куни парламентнинг ялпи мажлисида бўлиб ўтди.

Бу ҳақда Kazinform ТАSS ахборот агентлигига таяниб хабар беради.

Ялпи мажлисда иштирок этган барча 276 киши қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Шундай қилиб, Финляндия Иттифоққа тўлиқ қўшилиш учун қонуний асосга эга бўлди.

Туркия ҳозиргача Хельсинкининг альянсга қўшилиш таклифини рад этган НАТОнинг охирги аъзоси эдиди. Венгрия жараённи кечиктирди, аммо 27 март куни тегишли қонун лойиҳасини маъқуллади. Энди ташкилотнинг барча аъзолари Финляндия номзодини маъқулладилар.

Ялпи мажлисда туркиялик депутатлар Туркия ва Финляндия муносабатларида терроризмга қарши кураш соҳасида Анқара манфаатларини ҳисобга олиш нуқтаи назаридан жиддий муаммолар йўқлигини таъкидладилар. Шу билан бирга, қонунчилар Финляндия билан биргаликда НАТОга аъзо бўлиш учун ариза берган Швеция Туркия билан имзоланган меморандум бандларини ҳалигача бажармагани ва ҳали ҳам иттифоқ таркибига киришга тайёр эмаслигини таъкидлади.

Финляндия ва Швеция 2022 йил май ойида Шимолий Атлантика иттифоқига аъзо бўлиш учун ариза топширган, бироқ Анқара курд ташкилотларини террорчи деб эълон қилишни ва терроризмда ёки 2016 йилда Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишда айбланган шахсларни экстрадиция қилишни талаб қилиб, қўшилиш жараёнига тўсқинлик қилган. Туркия, Финляндия ва Швеция 2022 йилги НАТО саммити олдидан ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун аниқ қадамлар рўйхати билан меморандум имзолаган эди.

Фото: AP Photo/ Burhan Ozbilici

Сўнгги хабарлар