Туркия Қозоғистон нефт конларини ўзлаштиришга қизиқиш билдирмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Туркия Қозоғистон нефтини ўзлаштиришга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазири Болат Ақшолақов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Туркияга сафар доирасида ушбу мамлакатдаги ҳамкасблар билан учрашув бўлиб ўтди. Биз Туркияда атом электр стансияси қурилишини кузатдик, нефт етказиб бериш, ташиш йўллари, уларнинг компанияларининг инвестор сифатида иштирок этиши масалаларини ҳам муҳокама қилдик. Гап шундаки, 2010 йилдан бери нефт соҳасида қўшма лойиҳаларимиз йўқ. Бу масала ҳам муҳокама қилинди», — деди Болат Ақшолақов Ҳукумат мажлисида.

Унинг сўзларига кўра, Туркия нафақат нефт етказиб беришдан, балки конларни ўзлаштиришдан ҳам манфаатдор.

«Каспий қувурлари консорциуми, Транснефтдан ташқари, темир йўл юклари, денгиз транспорти муқобил йўналиш бўлиши мумкин. Нефтни ташишнинг муқобил вариантларини ташкил этиш бир неча йилни талаб қилади. Ҳозир Туркия кунига 1 млн баррелга яқин нефт истеъмол қилмоқда», — деди вазир.

«Табиийки, улар етказиб беришдан, жумладан, Қозоғистон нефтидан манфаатдор ва импортни диверсификация қилишга ҳаракат қилмоқда. Бизда қандай имкониятлар борлигига ыараб ҳаракат қиламиз. Ҳозирда улар Қозоғистон нефтини олиб кетишяпти», — дея қўшимча қилди Энергетика вазири.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар