Туркия компанияси Жамбил вилоятида сода заводи қуради

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Туркия компанияси Жамбил вилоятида экспортга йўналтирилган сода ишлаб чиқарувчи завод қуради. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Алихон Смаиловнинг Yildirim Holding компаниялар гуруҳи президенти ва бош директори Роберт Юксел Йилдирим билан учрашувида маълум қилинди, дея хабар беради Кazinform primeminister.kz га таяниб.

Компания раҳбари Бош вазирга компаниянинг Қозоғистондаги фаолияти ва янги лойиҳалар истиқболлари ҳақида сўзлаб берди.

Ҳозирда Yildirim Holding Ақтўбе вилоятида хром рудаси ва контцентрати ишлаб чиқариш бўйича муваффақиятли фаолият юритмоқда ва «Казгеология» АЖ билан биргаликда хомашё базасини тўлдириш доирасида Павлодар, Қарағанди ва Шарқий Қозоғистон вилоятларида қидирув ишларини олиб бормоқда.

Р.Ю. Йилдиримнинг сўзларига кўра, 2013 йилдан бери холдинг Қозоғистон иқтисодиётига 500 миллион доллардан ортиқ сармоя киритган.

Учрашувда Алихан Смаилов Қозоғистон ҳукумати Yildirim Holding Қозоғистондаги энг йирик 3 нафар турк инвесторидан бири эканлигини ҳисобга олиб, мамлакатимизга сармоя киритилишини олқишлашини айтди.

Бош вазир холдинг ташаббуси билан амалга оширилаётган лойиҳа – Жамбил вилоятида сода ишлаб чиқарувчи завод қурилиши муҳимлигини таъкидлади. Бу лойиҳа натижасида Қозоғистон импортдан экспортга ўтиши керак.

«Ушбу лойиҳа, шубҳасиз, Қозоғистон-Туркия сармоявий ҳамкорлиги тарихида ютуқ бўлади. Давлат аллақачон зарур инфратузилмани таъминлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга киришган. Шу муносабат билан биз 2025 йилгача заводни ишга тушириш бўйича қурилиш-монтаж ишларининг фаол босқичини кутмоқдамиз»

, — деди Алихан Смаилов.

Ўз навбатида Роберт Юксел Йилдирим қозоғистонлик ҳамкасбларига лойиҳаларни амалга оширишда кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдириб, Yildirim Holding мамлакат билан ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканини таъкидлади.


Сўнгги хабарлар