Туркия коинотга саккизинчи сунъий йўлдошини учирди

None
None
ANKARA. Anadolu - Kazinform - Туркия коинотга саккизинчи сунъий йўлдошини учирди, деб хабар беради Kazinform Анадолу агентлигига таяниб.

Туркия Ер атрофида ўз сунъий йўлдошларига эга бўлган дунёнинг 30 давлати қаторига киради.

«Анадолу» агентлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда Ернинг геостационар орбитасида Туркиянинг тўртта алоқа сунъий йўлдоши ва учта зондловчи сунъий йўлдоши бўлиб, улар: Türksat 3A, Türksat 4A, Türksat 4B ва Türksat 5A алоқа сунъий йўлдошлари ва Göktürk-1, Göktürk-2 ва RASAT зондлаш сунъий йўлдошларидир.

Саккизинчи Türksat 5B сунъий йўлдошини Space X Falcon 9 ташувчи ракетаси орбитага муваффақиятли олиб чиққан.

Сунъий йўлдош фазода электр двигатели ёрдамида ҳаракатланади.





Сўнгги хабарлар