Туркия қирғоқларида 4,5 магнитудали зилзила содир бўлди

None
ASTANA. АNADOLY - Кazinform – Туркиянинг жануби-шарқий соҳиллари яқинида, Ўрта ер денгизидаги Искандарун кўрфазида 4,5 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Туркиянинг Фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш департаменти (AFAD) маълум қилди, дея хабар беради Кazinform Анадолуга таяниб.

Ерости силкинишлари Туркиянинг Ҳатай вилоятида сезилди.

Ерости силкинишлари маҳаллий вақт билан 23:49 да қайд этилган. Зилзила манбаи 5,39 км чуқурликда жойлашган. Зилзила эпицентри Ўрта ер денгизидаги Искендерун кўрфазида бўлган.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, зилзила натижасида қурбонлар ва вайроналар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркияда 7,7 магнитудали вайронкор зилзила содир бўлган эди. Зилзила эпитцентри Қаҳраманмараш провинциясининг Пазарджик туманида бўлиб, 7 километр чуқурликда бўлган. Зилзила туфайли Ҳатай, Газиантеп, Килис, Османие, Малатья, Адияман, Шанлиурфа, Диярбекир, Адана ва Каҳраманмараш провинцияларида кўплаб бинолар вайрон бўлди.

Фото: www.aa.com.tr

Сўнгги хабарлар