Туркия қимматбаҳо архив ҳужжатларини Қозоғистонга топширди

Фото: None
ISTANBUL. Kazinform - Маданият ва спорт ишлари вазирлиги қўлёзмалар ва нодир китоблар миллий маркази ходимлари Туркияда бўлиб, Қозоғистон тарихига оид қимматли материалларни мамлакатга етказиш ишларини олиб борди. Бу борадаги ишлар «Архив-2025» давлат комплекс режасини амалга ошириш мақсадида бажарилмоқда. Бу ҳақда Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Тадқиқотчилар мамлакат тарихига оид қимматли ҳужжатларни аниқладилар.

Усмонлилар архиви фондини ўрганиш жараёнида Сулаймония масжиди мадрасаси кутубхонасидаги 27 фонддан 248 та файл, 70 минг жилдга яқин ёзма ва 120 минг жилд босма ёдгорликларни кўздан кечирдидилар. Сулаймония кутубхонасидан қозоқ миллатига мансуб ўрта аср муаллифларининг 19 та асари нусхалари топилиб, олинди.

«Қимматбаҳо қўлёзмалардан бири Олтин Ўрда хони Ўзбекхонга тегишли ХIV асрда зарҳал ҳарфлар билан ёзилган Қуръондир. Бундан ташқари, шоир Зейнел Сурмели ўғли Маҳмуд Сурмели илмий сафари чоғида отасининг кўз қорачиғидек сақлаган асл қўлёзмалари, ёзишган мактубларини бутун дунёдаги қозоқ жамоатчилиги билан ўртоқлашди, шунингдек 1500 шеърий сатрларни Миллий марказ фондига расман топширди», — деди Қўлёзмалар ва нодир китоблар миллий маркази директори Жандос Болдиқов.





Фото: gоv.kz


Сўнгги хабарлар