Туркия ишбилармонлари Қозоғистон қишлоқ хўжалиги саноатига сармоя киритади

None
ASTANА. Кazinform – Анталияда «Келажакка мўлжалланаган уруғ» халқаро бизнес-форуми бўлиб ўтди. Тадбир Туркия Республикаси Уруғчилик уюшмаси томонидан ташкил этилди, деб хабар беради Кazinform Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Тадбирда Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Абилхайр Тамабек бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси иштирок этди.

Форумда вазир ўринбосари Қозоғистонда уруғчиликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирди.

Хусусан, у туркиялик ҳамкасбларига Қозоғистонда бирламчи уруғчиликни биргаликда ривожлантириш зарурлиги ҳақида гапириб, уларни мамлакат агросаноат комплексига сармоя киритишга таклиф қилди.

Форум иштирокчилари Қозоғистон Республикаси Ҳукумати томонидан фаол амалга оширилаётган давлат томонидан қўллаб-қувватланаётган чора-тадбирларга қизиқиш билдирди.

Муҳокама натижаларига кўра, Қозоғистонда Туркия ишбилармонлари учун қўшма ишнинг истиқболли йўналишлари сифатида сабзавот етиштириш, боғдорчилик, қишлоқ хўжалиги техникаси ва ускуналари ишлаб чиқариш, мева-сабзавотларни қайта ишлаш, шакар, қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, шунингдек, қанд лавлаги, мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш саноати каби кўрилаётгани айтилди.

Шунингдек, форум якунлари бўйича қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини ишлаб чиқарувчилар билан бир неча учрашувлар ўтказилди. Натижада пахтачилик, ёғли экинлар етиштириш йўналишларида ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш, ёш олим селекционерларни стажировка ўташ бўйича келишувга эришилди.

Фото: gov.kz


Сўнгги хабарлар